Ширин шаҳар прокурори Ч.Маҳмудовнинг пандемия билан боғлиқ вазият бўйича шаҳар аҳолисига мурожаати

Ширин шаҳар прокурори Ч.Маҳмудовнинг пандемия билан боғлиқ вазият бўйича шаҳар аҳолисига мурожаати

@Sirdaryo
Фото: Ширин шаҳар прокуратураси

Жорий йил 14 июл куни давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакатимизда коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат ва дори-дармон хавфсизлигини таъминлаш бўйича бир қатор устувор вазифалар белгилаб берилди. Президентимиз томонидан белгилаб берилган мазкур муҳим топшириқ ва вазифалардан келиб чиқиб Ширин шаҳрида 4 та сектор раҳбарлари ва тегишли корхона, ташкилотлар билан биргаликда 2020 йил уч ой давомида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўйидаги чора-тадбирлар белгилаб олинди:

Шаҳардаги янги деҳқон бозори ҳудудида асосий турдаги арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини ташкил этиш ва узлуксиз таъминлаш мақсадида 2-сектор ҳудуди “Фарҳод” маҳалласида истиқомат қилувчи аҳоли учун савдо ярмаркаси ташкил қилиб, аҳолига пандемия даврида арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берилиши бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Пандемия даврида шаҳар аҳолисига уч ойлик зарур турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини жамғариш бўйича тўлиқ ҳисоб-китоб ишлари бажарилди.

Жумладан, аҳолининг уч ойлик талабига нисбатан картошка 30 тонна (64 %), пиёз 50 тонна (108%), сабзи 90 тонна (300 %), мева 16 тонна (90%), полиз маҳсулотлари 19 тонна (100%), тухум 204 минг дона (100,2%) га таъминланади.

Ушбу маҳсулотларни сифатли сақлаш учун 200 тонна ҳажмдаги “Содиқ Адибахон” МЧЖ томонидан қуриб битказилаётган совутгичли сиғим ва “Сирдарё ИЭС” АЖга қарашли бўш турган 2 та омборхона биноларимиз мавжуд. Бугунги кунда Фарҳод маҳалласидаги истиқомат қилувчи 5886 та аҳолини узлуксин озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда нарх-наво барқарорлигини ушлаб туриш мақсадида 2020-2021 йилларда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан шаҳар прокуратураси, иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда солиқ органлари томонидан шаҳарда фаолият кўрсатиб келаётган озиқ-овқат дўконлари асоссиз равишда нарх-навони оширмаслик бўйича огоҳлантирилди.

Шунингдек, сектор ҳудудида мавжуд жами 31 гектар томорқа ер мадонларига эртанги ва кечки полиз ва сабзовот экинларини эктириш ҳамда ҳудуддаги корхона ва ташкилотлар томонидан зарур турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиб, сектор ҳудудида яшовчи аҳолининг истемолига тиббиёт нормаси бўйича картошка 89.6 тонна, сабзовот маҳсулотлари 96.1 тонна, гурунч ва 58.3 тонна дуккакли донлар, 21.7 тонна мевалар захирасини яратиш бўйича ҳозирда амалий ишлар олиб борилмоқда.

Коронавирус пандемияси даврида шаҳар ва 2-сектор аҳолисига тиббий хизматни узлуксиз таъминлаш учун Ширин шаҳрида тиббиёт бирлашмасидаги мавжуд 85 та, ҳамда қўшимча равишда “Сирдарё ИЭС” АЖ нинг Фарход маҳалласида жойлашган ётоқхонасида санитария жиҳатидан тиббиёт нормалари асосида 100 га яқин касалларни даволаш учун ётоқ жойлари ташкил этиш бўйича захира жойлари ҳисоб китобини ишлаб чиқилган.

Коронавирус пандемия даврида дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархлари сунъий равишда, асоссиз ошириб юбориш қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида шаҳарда фаолият кўрсатувчи барча дорихоналар шаҳар прокуратураси, Департамент ва солиқ органлари томонидан қатъий огоҳлантирилди.

Шунингдек, аҳолига биринчи ёрдам бериш, зарур турдаги дори дармон воситалари билан таъминлаш, шаҳримиздаги мавжуд 8 та дорихоналар улардаги мавжуд имкониятларини, пандемия шароитида аҳолга дори дармонларни етказиб бериш учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг дори дармон захира фонди учун 120,0 млн сўм, зарур ҳолларда дори-дармон воситаларини сотиб олиш учун маҳаллий бюджетнинг даромадларини ортириб бажарилган қисми маблағлари ҳисобидан 100,0 млн сўм миқдорида молиявий ёрдам ажратиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ҳам сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг тегишли қарорига мувофиқ, жорий йилнинг шу кунига қадар сектор ҳудудида 25 нафар фуқароларга субсидия ажратилиб, хонадонларига иссиқхоналар қуриб берилди.

Ҳурматли шаҳримиз фуқаролари!

Сўзимнинг якунида яна бир бор барчангизни хушёрликка чақирмоқчиман. Бугун хеч биримизни бепарво бўлишга ва хотиржамликка берилишга хаққимиз йўқ. Ҳар биримиз уйимиздан ташқарига чиқар эканмиз аввало ўзимиз, оиламиз, яқинларимиз ва бошқа инсонларнинг ҳаётига ҳам дахлдор эканлигимизни унутмаслигимиз зарур. Эҳтиёткорликка, санитария ва гигиена талаблари ҳамда ижтимоий масафага амал қилайлик. Ўзингизни ва яқинларингизни асранг!!!

Ширин шаҳар прокурори Ч.Маҳмудов

Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page