Тез тиббий ёрдам машиналари топширилди (фото)

Тез тиббий ёрдам машиналари топширилди (фото)

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг хабарида маълум қилинди.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

"Барчамизга маълумки бутун дунёда бўлгани каби коронавирус пандемияси юртимизни четлаб ўтмади. Шу муносабат билан мамлакатимизда тез тиббий ёрдам бўлимларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Айни вақтда Сирдарё вилоятида ҳам аҳолининг тиббиёт соҳасидаги эҳтиёжларини қондириш ва ўз вақтида тезкор тиббий ёрдам кўрсатишга қаратилган амалий тадбирлар кўлами ортганлигини алоҳида қайд этиш жоиз. 

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Бугун вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаевнинг ташаббуси билан вилоят тиббиёт бошқармаси тасарруфидаги тез тиббий ёрдам бўлимларига 14 та махсус 103 тез ёрдам машиналари топширилди. Ушбу машиналарнинг барчаси керакли жиҳозлар билан жиҳозланган", - дейилади хабарда.

Фото: Сирдарё вилояти ССБ

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарёга 664 минг долларлик 80 дона сунъий нафас бериш аппарати келтирилганди.

Report Page