Сирдарё вилояти ҳокимлиги марказий аппаратида муҳим тайинловлардан бири амалга оширилди

Сирдарё вилояти ҳокимлиги марказий аппаратида муҳим тайинловлардан бири амалга оширилди

@Sirdaryo
Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг хабарида маълум қилинди.

"Буребеков Улуғбек Шодмонович Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи раҳбари лавозимига тайинланди", - дейилади хабарда.

Буребеков Улуғбек Шодмонович

Хабарга кўра У.Буребеков 1968 йил Сирдарё вилояти, Боёвут туманида туғилган. Маълумоти олий, 1994 йил Гулистон давлат университети, 2005 йил Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясини тамомлаган. Фаолиятини 1998 йилдан бошлаб 2017 йилга қадар ИИВ тизимида турли лавозимларда ишлаган. 

Report Page