Ховос тумани: Қишлоқ ҳўжалигида мухим ўрин тутган ариқ ва зовурларда тозалаш ишлари олиб борилмоқда

Ховос тумани: Қишлоқ ҳўжалигида мухим ўрин тутган ариқ ва зовурларда тозалаш ишлари олиб борилмоқда

@Sirdaryo
фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Қишлоқ ҳўжалиги соҳасида мухим ўрин тутган ариқ ва зовурларни доимий тозалаб бориш экин майдонларига сув етказиб бериш сифати ва тезкорлигига ўзининг ижобий таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Шу сабабли Ховос тумани ҳокими У.Камоловнинг ташаббуслари ва топшириқлари асосида хозирги вақтда сув иншоатлари ва далалардаги экинзорларга сув етказиб бериш учун мўлжалланган ариқ ва зовурларда тозалаш ишлари олиб боримоқда ва сувдан ноқонуний равишда фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб бартараф этилмоқда ҳамда сув йўлига ўзбошимчалик билан тўғон қуриб олинган яъни тўсиб олинган ҳолатлар хам учраб турибди. Ушбу ҳолатларнинг барчаси бартараф қилинди.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Бу эса экинзорларимизга вақтида сув етказиб беришда асосий вазифа бажарадиган омил ҳисобланади. Албатта фуқароларимиз дастурхонининг тўкинчилигида қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларининг ўрни беқиёсдир. Ушбу ишларга жалб қилинган маҳсус техникалар куну-тун меҳнат қилишиб ўзларининг меҳнатлари билан халқимиз дастурхонининг тўкинчилигига ўз хиссаларини қўшаётганларидан мамнунлар.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги

"Мақсадимиз битта халқимизга сидқидилдан хизмат қилиш, уларнинг фаровон хаёт кечиришларига замин яратиш" деди туманимиз ҳокими Камолов Учқун Ибрагимович.

Ховос тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page