Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовга оид тарқалган миш-мишларга ойдинлик киритилди

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовга оид тарқалган миш-мишларга ойдинлик киритилди

@Sirdaryo
Фото: «Xabar.uz»

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовга оид нохуш хабарлар тарқаб кетди. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати вазиятга ойдинлик киритган.

«2020 йилнинг 24 июль куни эрталаб соат 9:00 ҳолатига кўра, айни дамда Тошкент шаҳрида даволанаётган Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг ҳолати яхши. Даволаш тактикаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган стандартлар асосида олиб борилмоқда. Сурхондарё вилояти ҳокими тўлиқ даволаниб, яқин кунларда иш фаолиятини давом эттиради», - дейилади хабарда.

Айни дамда Тошкент шаҳрида касалликдан даволанаётган вилоят ҳокимининг аҳволи яхши, соғлиги мустаҳкамланмоқда. 

Турли хил миш-мишларнинг олдини олиш мақсадида Тўра Абдиевич ўзининг ҳозирги ҳолати ҳақида (видео) сўзлаб берган.

Эслатиб ўтамиз, аввал хабар берганимиздек бир неча кун аввал Тўра Боболовнинг коронавирусга чалиниб, даволаш учун Тошкентга олиб келингани маълум бўлганди.

Report Page