Ховос тумани Бунёдкор махалласи ҳудудида Ўзбекистон Республикаси ФВВ маҳсус муҳандислик қурилиш бошқармасига қарашли асфалт-бетон заводи тез орада ишга тушади

Ховос тумани Бунёдкор махалласи ҳудудида Ўзбекистон Республикаси ФВВ маҳсус муҳандислик қурилиш бошқармасига қарашли асфалт-бетон заводи тез орада ишга тушади

@hokimiyatpress
Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Мамлакатимизда барча соҳаларда илғор лойиҳалар эвазига тизим самарадорлигини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, қурилиш соҳасида, айниқса йўл қурилиши соҳасига эътибор кучайтирилмоқда. Соҳа ривожи учун чет эл технологиялари ҳам жалб этилмоқда. Албатта ушбу соҳа ривожланишида тайёр маҳсулотларни сифатли ва тезкор равишда ишлаб чиқариш энг мухим омил хисобланади.

Бугунги кунда энг замонавий технологиялардан фойдаланиш бўйича қурилиш соҳаси энг аввалги ўринларда десак адашмаган бўламиз. Хозирги кунда биргина Ховос туманининг ўзида ушбу соҳада эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда. Яқиндагина Хитойдан келтирилган ЗАП 120 русумли асфалт-бетон ишлаб чиқаришга мўлжалланган замонавий технология бугунги кунга келиб ишлаб чиқариш жараёнининг сўнгги ҳолатига келтирилган.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 4 млрд 60 млн сўмни ташкил қилади ва хозирги вақтга келиб сўнгги ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу лойиҳа М-34 Тошкент-Душанбе йўналишининг 145-152 км оралиғидаги реконструкция ишларини амалга ошириш учун мўлжалланиб, 90 минг тонна тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган. Ушбу янги лойиҳа орқали туманимиздаги 20 дан ортиқ ишсиз аҳолисини иш билан таъминлаш кўзда тутилган.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page