Сирдарё вилояти Ахборот технологиялари бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Сирдарё вилояти Ахборот технологиялари бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

@Sirdaryo
Фото: Sirdaryo Xabarlari

Бу ҳақда бошқарманинг матбуот хизмати томонидан Sirdaryo Xabarlari'га хабар берилди.

"Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг тегишли буйруғи билан Бабаев Абдуқодир Махамаджонович — вазирликнинг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди", - дейилади хабарда.

Бабаев Абдуқодир Махамаджонович

Хабарга кўра, шу кунга қадар вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Хидиров Баходир Иргашевич Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг тегишли буйруғи биланвазирлик марказий аппаратида янгитдан ташкил этилган бўлимга бошлиқ этиб тайинланган.

Хидиров Баходир Иргашевич

Ижодий жамоамиз номидан Абдуқодир Бабаев ва Баходир Хидировларнинг келгуси ишларига муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Report Page