Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган сирдарёлик тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларига қанча миқдорда пул маблағлари берилганлиги маълум қилинди (рақамлар)

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган сирдарёлик тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларига қанча миқдорда пул маблағлари берилганлиги маълум қилинди (рақамлар)

@Sirdaryo
Фото: МБ вилоят Бош бошқармаси

Бу ҳақда Марказий банк вилоят Бош бошқармаси матбуот хизмати томонидан Sirdaryo Xabarlari'га тақдим этилган "Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларнинг рағбатлантириш тўловларининг тўланиши тўғрисида 2020 йил 24 июль ҳолатига маълумот" орқали хабар берилган.

"Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 20 июлдаги видеоселекторида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларнинг рағбатлантириш бўйича бир қатор топшириқлар берилган эди.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш борасида Марказий банк вилоят Бош бошқармаси ҳамда тижорат банклари томонидан барча зарурий чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, жорий йил 21-23 июль кунлари мобайнида Молия бошқармаси томонидан вилоятдаги тижорат банкларига коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган тиббиёт ходимларининг рағбатлантириш тўловлари учун жами 2 млрд. 269 млн. сўм молиялаштирилиб, ушбу молиялаштирилган маблағлар тижорат банклари томонидан тўлиқ тўлаб берилиши таъминланди.

Шу жумладан, молиялаштирилган маблағларнинг 1 млрд. 146 млн. сўми тиббиёт ходимлари иш ҳақи тўловларига қўшимча 6 фоизлик устама тўлови бўлса, қолган 1 млрд. 123 млн. сўми уларга тўланадиган махсус тўловлардир.

Марказий банк вилоят Бош бошқармаси томонидан махсус тўловларнинг тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тўлиқ олиниб, ушбу тўловларнинг тўлиқ тўланиши ҳамда тиббиёт ходимларига етиб бориши бўйича қатъий назорат ишлари олиб борилмоқда", - дейилади хабарда.

МБ вилоят Бош бошқарма бошлиғи В.Тўраев

Эслатиб ўтамиз, аввал хабар берганимиздек Ўзбекистон Республикаси Президентининг коронавирус пандемиясига оид қабул қилинган ҳужжатлари тўғрисида Марказий банк Сирдарё вилояти Бош бошқармаси бошлиғи В.Тўраевнинг ахбороти эълон қилинганди.

Report Page