Республикада, хусусан Сирдарёда — йилнинг 6 ойи давомида 14-17 ёшли қизлар орасида қанча эрта туғруқ ҳолати қайд этилганлиги маълум қилинди

Республикада, хусусан Сирдарёда — йилнинг 6 ойи давомида 14-17 ёшли қизлар орасида қанча эрта туғруқ ҳолати қайд этилганлиги маълум қилинди

@Sirdaryo
Фото: KUN.UZ

Ушбу салбий ҳолат 2019 йилнинг шу даврига нисбатан Тошкент шаҳрида 22,2 фоизга ошган.

KUN.UZ'нинг ёзишича, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан 13-17 ёшли ўсмир қизлар орасида эрта туғруқ ҳолатлари таҳлил қилинган. Вазирлик хабарига кўра, жорий йилнинг 6 ойи давомида 13 ёшли қизлар ўртасида эрта туғруқ ҳолатлари қайд қилинмаган.

Лекин, 14-17 ёшли ўсмир қизлар орасида 84та туғруқлар қайд этилди. 

Хусусан:

Тошкент вилоятида – 22 та,
Самарқанд вилоятида – 11 та,
Тошкент шаҳрида – 9 та,
Жиззах вилоятида – 7 та,
Фарғона вилоятида – 6 та,
Андижон вилоятида – 5 та,
Қашқадарё вилоятида – 4 та,
Қорақалпоғистон Республикасида – 3 та,
Бухоро вилоятида – 3 та, 

Сирдарё вилоятида – 2 та, 

Сурхондарё вилоятида – 1 та,
Наманган вилоятида – 1 тадан эрта туғруқ ҳолати қайд этилган.

Мавзуга доир: Ўзбекистонда 13-14 ёшли қизлар орасида эрта туғруқ ҳолати кўпайиб бормоқда

Билдирилишича, ушбу салбий ҳолат 2019 йилнинг шу даврига нисбатан Қорақалпоғистонда – 3 тага (66,7 фоизга), Жиззахда – 3 тага (42,9 фоизга), Тошкент шаҳрида – 2 тага (22,2 фоизга) ошган.

Эрта туғруқ ҳолатлари:

2 нафари – 14 ёш,
9 нафари – 15 ёш,
23 нафари – 16 ёш,
40 нафари – 17 ёш.

Report Page