Долзарб: Масжидул-Ҳаром Қурбон ҳайитида ёпиқ бўладими?

Долзарб: Масжидул-Ҳаром Қурбон ҳайитида ёпиқ бўладими?

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Aniq.uz'нинг ёзишича, Саудия Арабистони расмийлари Қурбон ҳайитини нишонлаш пайтида Маккадаги Масжидул-Ҳаром намозхонлар учун ёпиқ бўлишини маълум қилган.

Саудия мулозимларининг тушунтиришича, бу босқичда намозхонларнинг хавфсизлиги устувор вазифа бўлиб қолмоқда, шунинг учун Макка аҳолиси ҳайитни асрлар давомида бўлганидек Масжидул-Ҳаромда эмас, балки ўз уйларида ўтказадилар, дея хабар бермоқда Khaleej Times газетаси. 

"Бу йил биз асосан соғлиқни сақлаш масаласига эътибор қаратдик, бу ноёб вазиятда жуда муҳимдир", - деди Макка шаҳридаги асосий масжид хавфсизлик кучлари қўмондони, генерал-майор Муҳаммад ал-Аҳмадий.

Эслатиб ўтамиз, аввал хабар берганимиздек қироллик расмийлари томонидан Қурбон ҳайитининг биринчи кунини 31 июль, жума куни деб эълон қилинганди.

Report Page