Оқолтин туманида карантин қоидаларини бузганларга нисбатан маъмурий чоралар қўлланилмоқда (фото)

Оқолтин туманида карантин қоидаларини бузганларга нисбатан маъмурий чоралар қўлланилмоқда (фото)

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ

2020 йил 23 июль ҳолатига Оқолтин тумани худудида Коронавирус инфекциясига чалинган беморлар жами 15 нафарни ташкил этиб шундан уй карантинида   10 нафар, тиббиёт муассасасида эса 5 нафар фуқаролар тегишли кўрсатмалар асосида врачлар назоратида даволанмоқда.

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ

Оқолтин тумани худудида карантин қоидаларига риоя қилиш бўйича худудлар бўйича мобил гуруҳлар ташкил қилиниб, ушбу гуруҳларда худуд профилактика инспекторлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари бириктирилди.

Олиб борилган рейд тадбирлари давомида 28 нафар карантин қоидаларини бузган фуқароларни Оқолтин тумани профилактика инспекторларининг хизмат хонасига олиб келиниб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 54 моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб чоралар кўрилди.

Оқолтин тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан карантин қоидаларини бузиб транспорт воситалари бошқариб юрган фуқаролар аниқланиб уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилмоқда ва транспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилмоқда.
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ

Оқолтин тумани ИИБ ходимларининг ташаббуси билан маҳаллаларда яшовчи кам таъминланган, пандемия шароитида оғир аҳволга тушиб қолган 10 нафар оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари олиб бориб берилди.

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ

Оқолтин тумани худудида ИИБ профилактика инспекторлари томонидан ҳар бир МФЙ ҳудудида 65 та хонадон ва фуқароларга буклетлар тарқатилиб чиқилди. Фуқаролар карантин қоидаларига қатъий риоя қилиши бўйича овоз кучайтиргичлар орқали мунтазам равишда огохлантирилмоқда.

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ

Рейд тадбирлари карантин даврида бутун вилоят худудида мунтазам ўтказилмоқда. Карантин қоидаларига амал қилинг.

Уйингизда қолинг!

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Report Page