Юқори тезликнинг оқибатида Гулистонда ҳайдовчи вафот этди — 2 нафар йўловчилар эса «реанимация»га ётқизилди (фото)

Юқори тезликнинг оқибатида Гулистонда ҳайдовчи вафот этди — 2 нафар йўловчилар эса «реанимация»га ётқизилди (фото)

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ

2020 йил 23 июль куни соат 19:30 ларда М-34 йўлининг "Тошкент-Термиз" йўналиши 111-км.да ҳайдовчи К.З. ўз бошқарувидаги "SINOTRUK HOWO" юк автомашинасида қайрилиб олиш жойида қайрилиш маневрини амалга ошираётган вақтида шу йўналишда орқадан катта тезликда келаётган ҳайдовчи Қ.Ғ. бошқарувидаги Нексия-1 русумли автомашинасини тўхтатиб қолаолмасдан юк машинасининг орқа қисмига келиб урилиб ЙТҲ содир этган.

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ

Натижада Нексия-1 русумли автомашина ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилаётган вақтида вафот этди. Нексия автомашинаси 2 нафар йўловчилари эса тан жароҳатлари билан шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилди.

Ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ Тергов Департаменти томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Report Page