КОМПЕНСАЦИЯ ПУЛЛАРИ ТЎЛАБ БЕРИЛДИ

КОМПЕНСАЦИЯ ПУЛЛАРИ ТЎЛАБ БЕРИЛДИ

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Адлия тизимида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги 97-сонли қарори ижроси юзасидан жойларда ўрганишлар ўтказилиб, қонунбузилиш ҳолатларига барҳам бериб борилмоқда.

Хусусан, Оқолтин тумани адлия бўлимига фуқаролар  Қ.Бўронов, Х.Маҳмудова ва А.Каратаевалар бузилишга тушган уй-жойлари учун компенцасия тўловларини, гарчанд  уй-жойлар аллақачон бузилиб кетган бўлса-да туман ҳокимлиги томонидан тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган шикоят аризалари ўрганиб чиқилди.

Мурожаатларни ўрганиш давомида фуқаролар Қ.Бўроновга тегишли Дўстлик МФЙ, Ёшлар кўчаси 3/16-хонадон 55 000 00 сўмга, Х.Маҳмудова Дўстлик МФЙ, Ёшлар кўчаси 3/13-хонадон 56 032 000 сўмга ва А.Каратаева Дўстлик МФЙ, Ёшлар кўчаси 3/18-хонадон 70 340 000 сўмга “Гулистон баҳолаш консалтинг” МЧЖ томонидан баҳоланганлиги ва Оқолтин тумани ҳокимлиги комиссия аъзоларига топширилганлигига қарамасдан бузилган уй-жойлари учун компенсация тўловлари ҳамон тўланмасдан келинаётганлиги аниқланди.

Жорий йилнинг 4 июль куни юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолат юзасидан адлия бўлими томонидан Оқолтин туман ҳокимлигига тақдимнома киритилди. Натижада  номлари юқорида кўрсатиб ўтилган фуқароларга бузилган уй-жойлари учун жами 181 757 282 сўм компенсация тўловлари тўлиқ тўлаб берилди.

Сирдарё вилоят
адлия бошқармаси

Report Page