НУРЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ БИЛИМИ ОШИРИЛДИ

НУРЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ БИЛИМИ ОШИРИЛДИ

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 8 февралдаги 45-ум –сон “Давлат органлари ва ташкилотларида ходимларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғи ижроси юзасидан   вилоятнинг барча ҳудудларида тарғибот тадбирлари тизимли ташкил қилинмоқда.       

         Бугун Гулистон шаҳар адлия бўлими бошлиғи Назар Қаршибоев Гулистон шаҳар электр тармоқлари таъминоти корхонаси ходимлари билан ҳуқуқий-маърифий тадбир ўтказди.

Фото: Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Тадбирда дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 25 июнда тасдиқланган “Сайлов” кодекси,  2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги "Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги ПФ-5729-сон фармони мазмун-моҳияти юзасидан кенг тушунчалар берилди.

- Мамлакатимизда жуда катта сиёсий жараёнга тайёргарлик кўриляпти, яъни 2019 йил декабрида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ҳамда маҳаллий кенгашларга депутатлар сайланади. Шу боис ҳам, бугунги сайлов қонунчилиги  тарғибот тадбирлари жуда муҳим. Ҳамюртларимизнинг сайловларда ўз овоз бериш ҳуқуқидан тўғри фойдалана билишлари, қонунчиликдан бохабар ҳолда қатнашишлари жамиятимизда қонун устуворлиги ҳамда демократлашувига жуда катта таъсир кўрсатади, - дейди Н.Қаршибоев. – Шу билан бирга ҳар қандай жамиятнинг тараққиётига таҳдид солувчи коррупция иллатига қарши курашиш, бу борадаги қонунчилик тўғрисида ҳар бир фуқаро, лавозимидан қатьий назар, бурчи деб билиши лозим.  

 Сўнгра, соҳага оид, Электр энергияси, шу жумладан, энергиянинг қайта тикланадиган манбаларидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган тадбиркорлик субъектларини ягона электроэнергетика тизимига улаш регламенти  тўғрисидаги  ҳукумат қарори (610-сон, 22.07.2019 й.) мазмун - моҳияти билан таништирди.

Иштирокчилар мавзу бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш билан биргаликда,  ҳуқуқий мавзудаги шахсий ва меҳнатга оид саволлари юзасидан ҳам  батафсил жавоблар олдилар.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Report Page