Коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

@Sirdaryo
Фото: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони:

Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган мураккаб ва синовли кунларда ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, мавжуд хатарларга қарши курашиш, инфекция кенг тарқалишининг олдини олиш, юртимизда санитар-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ўзининг матонати, билим ва салоҳияти, профессионал маҳоратини намоён этиб, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, беморлар ҳаётини асраш, уларга юксак эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш борасидаги алоҳида хизматлари, шунингдек, ўз бурчи ва қасамёдига содиқ қолиб, зиммасига юкланган вазифаларни бажариш йўлидаги улкан жасорати ва фидойилиги учун бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлансин:

II даражали «Саломатлик» ордени билан

1. Ахмедова Дилфуза Тажикуловна - Сирдарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг вирусология лабораторияси мудири

2. Гафурджанова Наиба Нигматовна - Сирдарё вилояти ОИТСга қарши кураш маркази лабораториясининг катта лаборанти

3. Хомидов Фахриддин Мирзоумарович - Сирдарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлими реаниматор-анестезиологи

«Жасорат» медали билан

Джуманиязова Зулфия Юлдашовна (марҳум) - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиали неврология бўлими катта ҳамшираси
Нафасов Шавкат Насирович (марҳум) - Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг бўлим бошлиғи
Тухтаева Феруза Аскаровна (марҳум) - Олмазор туманидаги 18-оилавий поликлиникаси катта ҳамшираси, Тошкент шаҳри
Уралов Алишер Ташкуватович (марҳум) - Яккасарой туманидаги марказий поликлиникаси ультратовуш ташхиси шифокори, Тошкент шаҳри
Хамрақулов Ботир Жабборович (марҳум) - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари
Шамахмудов Аълохон Абзалович (марҳум) - Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бўлим бошлиғининг ўринбосари

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

4. Ибрагимов Туракул Хакбердиевич - Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси автохўжалиги ҳайдовчиси

5. Пардаева Дилфуза Ачиловна - Сирдарё вилояти юқумли касалликлар шифохонаси жонлантириш бўлими кичик тиббий ходими

6. Урунбаев Руслан Махмуджонович - Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сирдарё вилояти қўриқлаш бошқармаси гуруҳ катта мутахассиси

«Соғлом турмуш» медали билан

7. Мирзакулова Холида Хидирназаровна - Сирдарё вилояти санитария-эпидемиология осойишталик марказининг вирусология лабораторияси шифокор вирусологи

«Шуҳрат» медали билан

8. Абдухолиқов Хусниддин Рустам ўғли - Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бўлинма командири

9. Шомуродов Умиджон Салимович - Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик муҳофазани ташкил этиш бўлими катта офицери

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,
2020 йил 23 июль

Тўлиқ рўйхат ЎзАда ёритилган

Report Page