ВОЛОНТЁР БЎЛИШ - МЕҲР МОНУМЕНТИНИ ҚУРИШ ДЕМАКДИР

ВОЛОНТЁР БЎЛИШ - МЕҲР МОНУМЕНТИНИ ҚУРИШ ДЕМАКДИР

@Sirdaryo
Фото: Анвар Туйчиев / Telegram

Кўнгилли ёшлардан ташкил топган волонтёрлар жамоаси хайрли ишларга қўл уришмоқда. Хусусан, айни синовли кунларда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши қошида бирлашган кўнгилли ёшлар вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси билан ҳамкорликда call марказда фаолият олиб бориб, минглаб қўнғироқларга жавоб беришмоқда, дейилади Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши матбуот хизматининг хабарида.

Шундай фидойи ёшларга қараб, «Шукр, эртамиз, келажагимиз оқибатли ёшлар қўлида экан», деб юборамиз. Албатта, кимдирга беминнат ёрдам кўрсатиш фақатгина кўнгли ва руҳи пок инсонларнинг қўлидан келади.

Фото: Анвар Туйчиев / Telegram
Фото: Анвар Туйчиев / Telegram
Фото: Анвар Туйчиев / Telegram
Фото: Анвар Туйчиев / Telegram
Фото: Анвар Туйчиев / Telegram

-Ўз фаолиятимдан, одамларга ёрдамим тегаётганидан мамнунман. Волонтёрлик - ўз-ўзини ривожлантириш, ички дунёсини гўзаллаштириш ва меҳр манументини тиклаш деганидир, - дейди янгиерлик Ғайрат Сатторов.

Ана шундай ғайратли ёшлар Сирдарёда бор эканидан, волонтёрлар сафи кундан кунга кўпайиб бораётганидан хурсандмиз.

Report Page