Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятига ташрифи юзасидан менинг муносабатим

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятига ташрифи юзасидан менинг муносабатим

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Ўзбекистон ХДП Ширин шаҳар кенгаши

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, йирик лойиҳалар билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Сирдарё вилоятига ташрифи юзасидан

Менинг муносабатим

    Бугунги кунда Президентимизнинг вилоятимизга ташрифи ҳудудни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини янада юксалтириш борасида кенг имкониятлар эшигини очди, дея одамларимизнинг бугунги кундан розилигини, эртанги кунга янада ишончи ортганини шаҳримиздаги ким билан суҳбатлашманг унинг сўзидан, юз ифодасидан кўриш мумкин.

         Ҳурматли Президентимизнинг “Инсон манфаати ҳамма нарсадан устун” деган тамойил асосида халқимиз ҳаётини яхшилаш, ҳудудларни обод қилиш бўйича вилоятда амалга оширилаётган ишларга , айниқса ёшларга бўлган эътиборидан кўнгиллар ғурурга тўлади.

         Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, йирик лойиҳалар билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Сирдарё вилоятига ташрифи юзасидан кенг жамоатчилик вакиллари билан бўлиб ўтган йиғилишдаги сўзлаган маърузасини тинглар эканман, оддий фуқоро сифатида жуда тўлқинланиб кетдим. Шаҳримиздаги иккита катта корхона “Сирдарё ИЭС” акциядорлик жамияти ва “ Фарҳод ГЭС “ Унитар корхонасини модернизация қилиш бўйича ишлар бошланганлиги ҳақидаги сўзлари ҳар бир Ширинликман деган инсон кўнглига ғурур бағишлади десам хато бўлмайди. Корхонанинг модернизацияси мобайнида эскирган, ўз ресурсини ишлаб тугатган асосий ускуналарни алмаштириш, технологик ускуналарни ишлаш даврини яна 40 йилга узайтириш, корхонанинг умумий қувватини 127 мВТ гача кўтариш, электр энергия ишлаб чиқаришни 531 млн. қВт.соатга етқазиш кўзланган. Пировардида қўшилган ошиқча ишлаб чиқилган электро энергияни иссиқлик электростанцияларида ишлаб чиқариш учун кетадиган катта ҳажмда табиий газ иқтисод қилинади, албатта бундан халқимизнинг турмуш даражаси янада яхшиланади ва шу йўсинда электоратимиз бўлган корхона ишчиларининг имкониятлари янада ошади.

         Президентимиз Сирдарё вилоятига киритилаётган инвестициялар, саноатни ривожлантириш бўйича қилиниши мўлжалланган ишлар ҳажми, оилавий тадбиркорлик учун кредитлар ажратилиши, Ширин шаҳрида кўп қаватли уйлар канализациясини янгилаш, “Обод маҳалла” Давлат дастури бўйича қилинаётган ишлар, спорт тўгараклари очиш, тикув-тўқимачилик цехлари очиш, компьютер марказлари ташкил этиш, мусиқа мактаблари, кутубхоналар ташкил этиш бўйича ва умуман ёшларни вақтини  мазмунли ўтказиш, керакли ишларга жалб қилиш бўйича керакли топшириқларини бердилар.

Ишонаманки, Президентимизнинг маърузасидан келиб чиқиб, уларнинг таклиф ва мулоҳазаларидан энг авволо халқимизнинг манфаати йўлида баланд-парвоз гапларни четга суриб ва хисобот учун қилинадиган ишлардан қочиб, айни вақтда ўзимизга тўғри хулоса чиқаришимиз, халқимизни ишончини оқлаш, қонунларни ҳаётга татбиқ қилишда, қонунлар - халқ учун, унинг фаровон ҳаёти учун хизмат қилишида жонбозлик кўрсатишимиз, депутатлик ва жамоатчилик маьсулиятини оширишимиз, фаолиятимизни замон талабларига мос равишда қайта кўриб чиқишимиз лозимлигини кўрсатмоқда. 

Гулзода Юлдошева

Ўзбекистон ХДП Ширин шаҳар кенгаши раиси

Report Page