Коронавирусга чалинган беморларни соғлом ҳаётга қайтариш учун Сирдарёда барча чоралар кўрилмоқда

Коронавирусга чалинган беморларни соғлом ҳаётга қайтариш учун Сирдарёда барча чоралар кўрилмоқда

@Sirdaryo
Фото: Sirdaryo Xabarlari

(СОVID-19) коронавирус инфекциясини Сирдарё вилоятига кириб келишини ва тарқалишини олдини олиш мақсадида профилактик чоралар кўриляпти. Белгиланган тартиб асосида карантин чора-тадбирлари ҳам ташкил этиляпти.

Аммо, лекин баъзи бир инсонларнинг бепарволиги, белгиланган карантин қоидаларига ўз вақтида амал қилмаслиглари туфайли коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазиятни янада мураккаблашишга, коронавирус инфекцияси билан боғлиқ касалликлар сонини янада кўпайишига сабаб бўлмоқда.

Фото: Соғлиқни сақлаш бошқармаси

Лекин айни вақтгача, вилоятда 423 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси қайд этилиб, шундан 78 нафари вилоятда ташкил этилган махсус муассасаларида кузатувда бўлган фуқаролар бўлса, 121 нафари коронавирус инфекцияси юқтириб олган фуқаролар билан мулоқотда бўлган фуқаролар орасидан, 38 нафари халқаро юк ташувчилар, 4 нафари хориждан келган фуқаролар, 110 нафари меҳнат мигрантлари, 72 нафар эса вилоят аҳолиси орасидан аниқланган.

Қайд этилганлардан 235 нафари бутунлай соғайиб оилалари бағирга қайтган бўлса, қолган 211 нафар, шундан 37 нафари Сирдарё вилоят юқумли касалликлар шифохонасида, 28 нафари вилоят кўп тармоқли шифохонасида даволанмоқда.

Уй шароитида эса 146 нафар бемор, шундан 146 нафарида коронавирус инфекциясининг симптомсиз, 146 нафарида енгил формаси аниқланган бўлса, 20 нафар фуқарода пневмония белгилари аниқланиб белгиланган тартибда даволаш муолажалари ўтказилмоқда.

 Энг асосийи, Республикамизда қолаверса вилоятимизда жорий этилган карантин қоидаларига амал қилинг. Сабаб ва бесабаб кўчага чиқманг. Ўзингизни ва яқинларингизни соғлиғини ўйланг. Сизнинг соғлигингиз ҳамма нарсадан муҳим. Жорий этилган карантин чора-тадбирлар, вирусга қарши олиб борилаётган саъйи ҳаракатимизнинг барчаси Сизни ва Сизни яқинларингизни соғлиғини ўйлаб қилинмоқда.

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати

Report Page