Узрли сабаб билан тестда иштирок этмаган абитуриентларнинг тўлови қайтарилади

Узрли сабаб билан тестда иштирок этмаган абитуриентларнинг тўлови қайтарилади

@Sirdaryo
Фото: "Халқ Сўзи Online"

2020 йил 22 июль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги биносида «2020-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунлари: рақамли маълумотлар» мавзусида матбуот анжумани ўтказилган эди.

Унда тест синови учун тўловни қайтариб бериш масаласи бўйича саволга берилган жавоб ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин қилинмоқда. Бу ҳақда ДТМ томонидан маълум қилинган.

Қайд этилишича, тест синови учун тўловни амалга оширган абитуриентларнинг тўлови ҳар қандай ҳолатда ҳам қайтарилмайди деган тушунча бутунлай хато.

"Мисол учун, дастлаб тест синовлари ўтказиладиган таълим йўналишига рўйхатдан ўтган ва тўловни амалга оширган, кейинчалик эса танлаган таълим йўналишини тўлиқ ижодий имтиҳон бўладиган йўналишга ўзгартирган абитуриентларнинг ёки шу каби тўловни нотўғри амалга оширган абитуриентларнинг тўловлари ҳозирги кунда Давлат тест маркази томонидан абитуриентларга қайтарилмоқда.

Шунигдек, тест синовларидан сўнг, узрли сабабларга кўра тест синовларида иштирок эта олмаган абитуриентларнинг тўловлари қайтарилишини маълум қиламиз", - дейилади хабарда.

Report Page