Ҳамкорликдаги дезинфекция ишлари вилоят бўйлаб давом этмоқда.

Ҳамкорликдаги дезинфекция ишлари вилоят бўйлаб давом этмоқда.

@hokimiyatpress

Сирдарё вилоятида ҳар куни эрта тонгдан вилоят ҳокимлиги, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси, Миллий гвардия ва Санитария-эпидемиологик осойишталик мармакзи ходимларидан иборат гуруҳлар ташкил этилиб, вилоятимиз ҳудудида коронавирус инфекциясини тарқалишини олдини олиш ва хавфли вирусдан зарарсизлантириш мақсадида махсус техникалар ва пуркагичлар ёрдамида барча шаҳар ва туманларидаги одамлар кўп йиғиладиган масканлар, деҳқон бозорлар, аҳоли яшаш хонадонлар ва дўконлар атрофлари, кўчалар, болалар майдончалари, давлат ва жамоат ташкилотлари биноларида махсус эритма ёрдамида кенг кўламда дезинфекциялаш ишлари узлуксиз олиб борилмоқда.

Бу борадаги ишлар ҳар куни ўтказилиши йўлга қўйилган ва давом эттирилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар карантин қоидаларига қаътий амал қилинг. Бу билан сиз ўзингиз ва яқинларингизни асраган бўласиз.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page