Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлимига янги раҳбар тайинланди

Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлимига янги раҳбар тайинланди

@Sirdaryo
Холиқулов Жамшид Ўктамқул ўғли

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 25-моддаларига мувофиқ, Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ахборот-таҳлил гуруҳи бош мутахассиси – Ахборот хизмати раҳбари лавозимига Холиқулов Жамшид Ўктамқул ўғли тайинланди.

Ж.Холиқулов 1990 йил 24 май куни Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳрида туғилган. 2013 йил Тошкент Давлат Техника Университетини бакалавр, 2015 йил Тошкент Давлат Техника Университетининг магистратураси, 2018 йил Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети бакалавр II-мутахассислигини тамомлаган, мутахассислиги муҳандис, дастурловчи, иқтисодчи. Бугунги кунга қадар Ж.Холиқулов Сирдарё вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси Саноатни ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ва амалга оширилиши мониторинг бўлими бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page