Гулистонда Миллий гвардия зобити томонидан яна бир фуқаро қутқариб қолинди

Гулистонда Миллий гвардия зобити томонидан яна бир фуқаро қутқариб қолинди

@Sirdaryo
Фото: Миллий гвардия вилоят бошқармаси

Жорий йилнинг 22 июль куни кечаси соат 22:30 лар чамаси рейд тадбиридан қайтаётган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиси, лейтенант Элёр Шаропов Гулистон шаҳар 4-мавзе Бўстон маҳалласи ҳудуди чеккасидан ўтган зовур ичидан инграган товуш эшитди.

Офицер зудлик билан зовур ичига тушиб, бир фуқаронинг сув ичида беҳуш ётганининг гувоҳи бўлади ва уни олиб чиқиб бирламчи тиббий ёрдам кўрсатди.

Фото: Миллий гвардия вилоят бошқармаси

Қутқарилган фуқаро Гулистон шаҳар Истироҳат боғи ишчиси М.Қ. бўлиб чиқди. У эҳтиётсизлик оқибатида зовурга йиқилиб кетганлиги аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси

Report Page