Сирдарёда йўл ҳаққининг кескин ошириб юборилишига йўл қўйилмайди — Сирдарё вилоят транспорт бошқармаси

Сирдарёда йўл ҳаққининг кескин ошириб юборилишига йўл қўйилмайди — Сирдарё вилоят транспорт бошқармаси

@Sirdaryo
Фото: Sirdaryo Xabarlari

Коронавирус инфекциясининг аҳоли орасида кўпайиб кетганлиги ва ўлим ҳолатлари кузатилганлиги сабабли барча вилоятларга кириш-чиқиш вақтинчалик тўхтатилди. Жамоат транспортларининг камайиб кетганлиги сабабли, йўлкира ҳаққининг кескин кўтарилиши кўплаб норозиликларни келтириб чиқармоқда.

Карантин шароитида одамларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини инобатга олган ҳолда йўлкира ҳаққини ошиб кетмаслигини таъминлаш жуда муҳим. Мана шундай вазиятдан фойдаланаётган айрим йўналишсиз такси ҳайдовчиларининг йўлкира ҳаққини бир неча баробарга ошириб юбориши тўғримикан? Бугунги синовли кунларда вазиятни тўғри англаган ҳолда халқимиз манфаати йўлида, йўловчилар ҳуқуқларини поймол этмаган ҳолатда фаолият олиб бориши, йўлкира ҳаққини сунъий равишда ошириб юборилмаслигига йўл қўймаслик талаб этилади.

Шунингдек, Сирдарё вилоят Транспорт бошқармасининг инспекторлари ҳамда ИИБ ЙҲХБ ходимларидан иборат махсус ишчи гуруҳ томонидан қўшма рейд тадбирлари ўтказилиб, ҳайдовчиларни карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда ҳаракатни амалга оширишлари ҳамда йўлкира нархининг асоссиз равишда ошириб юбормасликлари, акс ҳолда қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишлари  тўғрисида огоҳлантирилди.

Карантин тадбирларига риоя қилган ҳолда ҳайдовчи ва йўловчилар қўйидаги талабларга амал қилишлари шарт:

—йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши;

—ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади);

—йўловчилар автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши;

—йўналишсиз такси ҳайдовчиси фақат ўз (автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳудудида ҳаракатланиши лозим. 

Эслатиб ўтамиз, республика махсус комиссиясининг қарори билан рухсат берилган фаолият турларини ўрнатилган махсус талабларга риоя этмаган ҳолда амалга ошириш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

Сирдарё вилоят транспорт бошқармаси

Report Page