Сирдарё вилоятига кириш — янада ажойиб кўринишга эга бўлмоқда

Сирдарё вилоятига кириш — янада ажойиб кўринишга эга бўлмоқда

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Бугунги кунда Сирдарё вилоятининг барча ҳудудларида аҳолимизга энг яхши турмуш шароитларини яратиб бериш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу бўлаётган улкан бунёдкорлик ишлари Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан вилоятимизнинг барча масъул рахбарларининг самарали меҳнатлари эвазига десак адашмаган бўламиз.

Бугун вилоятимиз чиройига ўзининг виқорли кўриниш билан чирой қўшган Давлат гербимиз тасвири ҳамда Сирдарё вилоятининг кўхна тарихини ўзида намоён этган, моҳир усталаримиз томонидан қурилган ёзув пайдо бўлди.

Вилоятимизга кираверишдаги "SIRDARYO VILOYATI" ҳамда Давлатимиз раҳбарининг сўзлари яни "XALQ BOY BO'LSA, DAVLAT HAM BOY VA QUDRATLI BO'LADI" деган ёзув акс этган бўлиб, халқимизнинг фаровон ҳаёти учун қолаверса юртимиз ободлигига ўзимиз маъсул эканлигимизни билдиради. 

Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page