Гулистон шаҳрида 6 йилдан буён амалга оширилмай келаётган лойиҳанинг бажарилиши бошланди.
@SirdaryoГулистон шаҳар 2-сектор раҳбари ташаббуси билан 2013 йилдан буён амалга оширилмай келаётган Улуғобод маҳалласининг кириш қисмидаги "Хазина" кўчасини таъмирлаш лойиҳаси тикланиб, лойиҳа бажарилиши бошланди. Бу ҳақда Гулистон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабарга кўра, ушбу лойиҳа бажарилишининг бошланиши натижасида уч кун муддатда қиймати 4 млрд. сўмлик лойиҳа ҳисобига узунлиги 1.3 км. бўлган йўл, асфальт қилиниши якунланади.
Мазкур асосий йўлни таъмирланиши аҳолига қулайлик яратиш билан бирга болаларни маҳалладаги "Юлдузли ниҳол" номли янги очилган МТМга олиб боришда мавжуд қийинчиликларни бартараф этади.