Жиззахда девор ошиб кириб, уйдаги пулларни ўғирлагани учун қўлга олинди

Жиззахда девор ошиб кириб, уйдаги пулларни ўғирлагани учун қўлга олинди

Sirdaryo Xabarlar
Фото: Google Images

Жорий йилнинг 19 июль куни Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида яшовчи 29 ёшли Д.Н. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 11 июлдан 12 июлгача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс унинг уйига девор ошиш йўли билан кириб, уйидан хорижий валютадаги ва миллий купюрадаги пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни “Олтинкўл” МФЙ Оқдарё кўчасида яшовчи 35 ёшли М.Д. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Report Page