Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман (шаҳар) бўлимлари томонидан 828 нафар хотин-қизларга тавсияномалар берилди. Шулардан бири оқолтинлик Ўғилой Олтибоевадир

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман (шаҳар) бўлимлари томонидан 828 нафар хотин-қизларга тавсияномалар берилди. Шулардан бири оқолтинлик Ўғилой Олтибоевадир

@Sirdaryo
Фото: "Ойдин йўл" газетаси

Эсингизда бўлса, жорий йилнинг 17 февраль куни Оқолтин туманида Кўркам диёр маҳалласи Робод кўчаси 3 уй 1 хонадонда яшовчи фуқаро З.Бегматовларнинг хонадонида бахтсиз ҳодиса - ис газидан заҳарланиш ҳолати содир бўлганди.

Натижада бир хонадондан 6 киши, яъни ота-она, икки қиз, ўғил ҳамда жияни вафот этган. Оилада иккинчи фарзанд Ўғилой Олтибоева бахтсиз ҳодисадан омон қолган. Бўлиб ўтган бахтсиз ходиса бутун вилоят аҳолисига қаттиқ таъсир қилди. Ёнғин чиққан хонадоннни вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев хабар олди, хонадон тўлиқ таъмирдан чиқарилди.

Бундан ташқари, туман ҳокимлиги, хомийлар ва “Кўркам диёр” маҳалла фуқаролар йиғини томонидан Ўғилойдан  доимий хабар олиниб турилибди. 

Фото: "Ойдин йўл" газетаси

Бугунги кунда Ўғилой Олтибоева Оқолтин Гидромелиорация хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг тикувчилик йўналиши таҳсилни якунлади.

-        Ўғилой қизимиз бахтсиз ҳодиса туфайли тушкунлик ҳолатига тушиб қолмаслигининг олдини олиш борасида бир неча бора Гулистон давлат Университетидан психолог ўқитувчилар жалб этилиб,  якка суҳбатлар ўтказилди. Олиб борилган ишлар самараси ўлароқ Ў.Олтибоева олий таълим муассасасида психология йўналиши бўйича ўқиш нияти борлигини маълум қилди, - дейди Оқолтин туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Н.Олтмишева.

Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига кўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 402-сонли қарорига мувофиқ Сирдарё вилоятида 828 нафар хотин-қизларга олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тавсияномалар берилди.  

Тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар тўғрисидаги барча маълумотлар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан Давлат тест марказига тақдим этилади ва мазкур маълумотлар асосида абитуриентларга имтиёзлар берилади, -дейди вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Наргиза Тожибоева.

"Ойдин йўл" газетаси

Report Page