Сирдарё тумани халқ таълими бўлими мудири лавозимига янги тайинлов амалга оширилди

Сирдарё тумани халқ таълими бўлими мудири лавозимига янги тайинлов амалга оширилди

@hokimiyatpress

Бу ҳақда вилоят халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда. Хабарга кўра, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг тегишли буйруғига асосан Сирдарё вилояти Сирдарё тумани халқ таълими бўлими мудири лавозимига Дусмуратов Рустам Абдурасулович тайинланган.

Дусмуратов Рустам Абдурасулович

"Рустам Дусмуратов 1971 йилда Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида туғилган. 1994 йилда Гулистон давлат университетини тамомлаган. Мутахасислиги бўйича тарих, жамиятшунослик ва давлат ҳуқуқи асослари ўқитувчиси. 

Меҳнат фаолиятини 1995 йилда Боёвут туманидаги 15-мактабда тарих фани ўқитувчиси сифатида бошлаган. 2001-2006 йилларда шу туманидаги 15-умумий ўрта таълим мактаби директори, 2006-2011 йилларда шу тумандаги 1-ихтисослашган мактаб-интернати директори, 2011-2017 йилларда туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири, 2017-2020 йилларда Боёвут тумани ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари вазифаларида ишлаб келган.

Рустам Дусмуратов ишларига ривож тилаб қоламиз"

Report Page