Ширин шаҳар ҳокими А.Хожиматовнинг пандемия билан боғлиқ вазият бўйича шаҳар аҳолисига мурожаати

Ширин шаҳар ҳокими А.Хожиматовнинг пандемия билан боғлиқ вазият бўйича шаҳар аҳолисига мурожаати

@Sirdaryo
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги

Жорий йил 14 июл куни давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакатимизда коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат ва дори-дармон хавфсизлигини таъминлаш бўйича бир қатор устувор вазифалар белгилаб берилди. Президентимиз томонидан белгилаб берилган мазкур муҳим топшириқ ва вазифалардан келиб чиқиб Ширин шаҳрида 4 та сектор раҳбарлари ва тегишли корхона, ташкилотлар билан биргаликда 2020 йил уч ой давомида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўйидаги чора-тадбирлар белгилаб олинди:

Шаҳардаги янги деҳқон бозори ҳудудида асосий турдаги арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини ташкил этиш ва  узлуксиз таъминлаш мақсадида Фарҳод, Мирзо Улуғбек, Бунёдкор, Нуробод маҳаллаларида савдо ярмаркаси ташкил қилиб, аҳолига пандемия даврида арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берилиши бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Пандемия даврида шаҳар аҳолисига уч ойлик зарур турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини жамғариш бўйича тўлиқ ҳисоб-китоб ишлари бажарилди.

Жумладан, аҳолининг уч ойлик талабига нисбатан картошка 30 тонна (64 %), пиёз 50 тонна (108%), сабзи 90 тонна (300 %), мева 16 тонна (90%), полиз маҳсулотлари 19 тонна (100%), тухум 204 минг дона (100,2%) га таъминланади.

Ушбу маҳсулотларни сифатли сақлаш учун 200 тонна ҳажмдаги “Содиқ Адибахон” МЧЖ томонидан қуриб битказилаётган совутгичли сиғим ва “Сирдарё ИЭС” АЖга қарашли бўш турган 2 та омборхона биноларимиз мавжуд.

Шаҳар аҳолисини узлуксиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда нарх-наво барқарорлигини ушлаб туриш мақсадида 2020-2021 йилларда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича Боёвут туманидаги ғалладан бўшаган қишлоқ хўжалиги ер майдонларидан жами 30 гектар экин майдонларида кузги экинлардан 20 гектар мош, 5 гектар сабзи, 1 гектар турп, 1 гектар шолғом, 1 гектар қизил лавлаги ва 2 гектар майдонда кечки бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экилди ва Фарҳод, Нуробод, Мирзо Улуғбек маҳаллаларидаги мавжуд жами 66 гектар дала-ҳовли ва томорқа ер мадонларига эртанги ва кечки полиз ва сабзавот экинларини эктириш, шунингдек, шаҳардаги корхона ва ташкилотлар томонидан зарур турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиб, шаҳримизда яшовчи 18 минг 700 нафар аҳолининг истемолига тиббиёт нормаси бўйича 289 тонна картошка, 310 тонна сабзавот маҳсулотлари, 188 тонна гуруч ва дуккакли донлар, 70 тонна турли мевалар захирасини яратиш бўйича ҳозирда амалий ишлар олиб борилмоқда.

Коронавирус пандемияси даврида шаҳар аҳолисига хизмат кўрсатиш, даволаш ишларини олиб бориш, тиббий хизматни узлуксиз таъминлаш учун Ширин шаҳар тиббиёт бирлашмасида 85 та, Нуробод маҳалласидаги қишлоқ врачлик пунктида 6 та ҳамда қўшимча равишда “Сирдарё ИЭС” АЖ нинг Фарҳод маҳалласида жойлашган ётоқхонасида санитария жиҳатидан тиббиёт нормалари талабларига жавоб берадиган 100 нафар беморларни қабул қилиш ва даволаш учун ётоқ жойлари ташкил этиш имкониятимиз мавжуд. Коронавирус пандемияси даврида аҳолига биринчи ёрдам бериш, зарур турдаги дори-дармон воситалари билан таъминлаш, етарли даражада дори захирасини яратиш мақсадида шаҳримиздаги мавжуд 8 та дорихоналар ўрганилиб, пандемия шароитида аҳолига зарур турдаги дори-дармонларни етказиб бериш учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 120,0 млн. сўм маблағ ажратиш ва зарур ҳолларда дори-дармон воситаларини сотиб олиш учун маҳаллий бюджетнинг даромадларини ортириб бажарилган қисми маблағлари ҳисобидан 100,0 млн сўм миқдорида молиявий ёрдам ажратиш бўйича ҳам чора-тадбирларни белгилаб олинди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ҳам сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг тегишли қарорига мувофиқ, жорий йилнинг шу кунига қадар 52 нафар фуқароларга субсидия ажратилиб, хонадонларига иссиқхоналар қуриб берилди.

Касб ўқувига асосан, “Касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш” сохаси бўйича бугунги кунга қадар 38 нафар фуқаролар касбга йўналтирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги “2019 йилда Аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида”ги 4227-сонли ҳамда Сирдарё вилоят ҳокимининг 2019 йил 07 мартдаги 55-сонли қарорлари ижросини таъминлаш ҳақида, Ширин шаҳар ҳокимининг 2019 йил 18 мартдаги 121-сонли қарори ижросини таъминлашга доир шаҳар дастурига асосан, шаҳримизда январь-июнь ойлари давомида 127 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган бўлиб, шу кунга қадар амалда 155  та иш ўринлари ташкил этилди.

Ҳурматли шаҳримиз фуқаролари!

Карантин талабларига қатъий риоя қилинг, ўзингиз, яқинларинигз ва атрофингиздагиларнинг соғлигига беъэтибор бўлманг!

Ширин шаҳар ҳокими А.Хожиматов


Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати


Report Page