Ховос тумани ҳокими Камолов Учқун Ибрагимовичнинг туман халқига коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият бўйича мурожаати

Ховос тумани ҳокими Камолов Учқун Ибрагимовичнинг туман халқига коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият бўйича мурожаати

@Sirdaryo
фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Қадрли Ховосликлар

Бугунги кунда бутун дунё, инсоният мураккаб даврни бошдан кечирмоқда ва хаммамиз бунга гувох бўлиб турибмиз. Мамалакатимизда эпидемиологик вазиятни жиловлаш, аҳоли саломатлигини ҳар томонлама ҳимоя қилиш учун барча чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Бугунги кун ҳолатига кўра Ховос туманида 47 нафар беморга коронавирус ташхиси қўйилган. Шундан 27 нафар бемор ушбу касалликдан бутунлай тузалди, 6 нафар бемор Вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда, 4 нафар бемор туман Тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимида, 10 нафар беморлар эса шифокорлар тавсияси асосида уй шароитида даволанмоқда. Туманимиз бўйича 151 нафар фуқаролар уй карантинига олинган.

Азиз фуқаролар

Коронавирус пандемиясининг бирор-бир кичик белгисини ўзингизда сездингизми, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг. Унутманг ташҳисни фақат ва фақат шифокор қўйишга ҳақлидир. Гувоҳи бўлаётганингиздек коронавирус инфекцияси билан касалланган айрим фуқароларнинг барвақт ҳаётдан кўз юмишига шифокорларга кеч мурожаат қилганлиги, ўз билганича даволанганлиги сабаблардан бири сифатида кўрилмоқда.

Муҳтарам Президентимиз таъбири билан айтганда мен учун ҳам ҳар бир оила, ҳар бир инсоннинг сиҳат-саломатлиги муҳим. Бугунги шароитда барчамиз “Ўз соғлиғингни, ўз болангни, ўз оилангни ўзинг асра!” деган шиорга амал қилиб яшашимиз шарт. Касалликнинг маҳалламизга, уйимизга, оиламизга олиб кирмаслиги учун энг аввало ўзимиз масъул эканлигимизни унутмайлик.

Пировад мақсад эса битта: халқни рози қилиш, оддий одамларнинг турмуш шароитини яхшилаш. Шундай шароитда ҳеч қайси ўзини Ховос фарзандиман деб ҳисоблаган инсон ўз тақдирига бефарқ бўлмаслиги шарт.

Ишончимиз комилки, ушбу синовли дамларда бутун ўзбек халқи қаторида бизнинг туманимиз аҳли ҳам ҳеч қачон тушкунликка тушмайди ва огоҳликни сусайтирмаган ҳолда хавфли касалликка чалинмаслик учун барча чора-тадбирларни белгилашда ҳар бир фуқаромиз ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади.

Бунда, аввало, ҳар биримиз шахсий намуна кўрсатишимиз, карантин қоидаларига қатъий амал қилиб, мутасаддиларнинг талаб ва кўрсатмаларини оғишмай бажаришимиз шарт.

Қачон бу пандемияни енгамиз?

Қачонки, бу бепарволикни енгсак, карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилсак, хар бир харакатимиз замирида оиламиз, фарзандларимиз, яқинларимиз тақдири борлигини унутмаслигимиз керак.

Ҳурматли Ховосликлар

Зарурат бўлмаганда энг аввало оиламиздан, маҳалламиздан, туманимиз ҳудудидан чиқмасликни, карантин талабларига қатъий риоя қилишларингизни сўраб қоламан.
Ҳурмат билан, Ховос тумани ҳокими Камолов Учқун Ибрагимович

Ховос тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page