ДТМ вакиллари: «Тана ҳарорати ошган абитуриентларга имкон берилади, COVID-19’га чалинганлар эса тестга киритилмайди»

ДТМ вакиллари: «Тана ҳарорати ошган абитуриентларга имкон берилади, COVID-19’га чалинганлар эса тестга киритилмайди»

@Sirdaryo
Фото: «Дарё»

АОКАда 2020 йилнинг 22 июль куни Давлат тест маркази расмийлари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида журналистларнинг тест синовларига оид ўнлаб саволларига мутасаддилар томонидан жавоб қайтарилди, дейилади «Дарё» хабарида.

«ДТМ бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабовнинг айтишича, имтиҳон куни тана ҳарорати юқорилаган абитуриентларга тест синовлари тўлиқ якунлангач, имтиҳон топшириш имкони берилади.

Барча абитуриентларнинг тана ҳарорати тест ўтказиладиган ҳудудга кириш жараёнида текширилади. Тана ҳарорати 37 даражадан юқори бўлганлар ўша ерда тиббиёт ходимлари назоратидан ўтади. Агар ҳарорати тушмайдиган бўлса, имтиҳонга киритилмайди ва унга тест синовлари бутунлай тугагаганидан сўнг тўрт кун ўтгач, бир кун вақт берилади.

Масалан, имтиҳон бир ой, яъни ўттиз кун давом этса, тана ҳарорати юқори абитуриентлар учун ўттиз тўртинчи куни имтиҳон бўлади.

Агар абитуриентда касаллик аломатлари аниқланиб, тузалмаса, яъни унга ССВ томонидан хулоса берилмаса, у жорий йил тест синовларига қўйилмайди», — деди Ражабов.

Мазкур савол бўйича ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов шундай фикр билдирди:

«Абитуриентда COVID-19 аниқланса, шифокор хулосасига асосан, тестга киритилмайди ва кейинги йил имтиҳон топширишига тўғри келади. Коронавирусга чалинган абитуриентларга ҳужжат топшириш пайтида қилган тўлов суммаси қайтариб берилмайди. Чунки имтиҳонга қадар у абитуриент учун ҳам сув, ручка олинади, назоратчи тайинланади. Ўтган йили ҳам пул тўлаб, тестга келолмаганларга маблағи қайтарилмаган», — деди Сардор Ражабов.

Report Page