Юртимизга вилоятимиз орқали 9.1 миллион сўмлик заргарлик буюмларини олиб кирилаётганлиги  аниқланди

Юртимизга вилоятимиз орқали 9.1 миллион сўмлик заргарлик буюмларини олиб кирилаётганлиги  аниқланди

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Сирдарё вилояти божхона бошқармаси

Жорий йилнинг 19 июль куни СВББ “Сирдарё” чегара божхона постининг “Оқ олтин” божхона пункти орқали Қозоғистондан Ўзбекистонга пиёда ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқароси С.Қ. билан оғзаки савол-жавоб қилинган вақтда ўзини хатти ҳаракатларида шубха уйғотганлиги сабабли, холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, унинг ички кийимига яшириб жойлаштирилган 8 хил турдаги тахминий нархи 9.1 миллион сўмлик, умумий оғирлиги 306,33 грамм, қуйидаги :

Фото: Сирдарё вилояти божхона бошқармаси

1) Кумушга ўхшаш оқ рангли металдан ясалган 11 дона аёллар занжири, оғирлиги 25.94 грамм;

2) Кумушга ўхшаш оқ рангли металдан ясалган 11 комплект (сирға, узук) аёллар заргарлик буюми, оғирлиги 89.32 грамм;

3) Кумушга ўхшаш оқ рангли металдан ясалган 9 комплект заргарлик буюмлари (бир дона узук, бир жуфт сирға, бир дона кулон) 93.53 грамм;

    4) Кумушга ўхшаш оқ рангли металдан ясалган 17 жуфт сирға, оғирлиги 54.10 грамм;

5) Кумушга ўхшаш оқ рангли металдан ясалган 2 (икки) дона сирға, оғирлиги 3.14 грамм;

6) Кумушга ўхшаш оқ рангли металдан ясалган 1 (бир) дона қалин занжир, оғирлиги 14.63 грамм;

7) Кумушга ўхшаш оқ рангли металдан ясалган 5 дона узук, оғирлиги 23.34 грамм

Фото: Сирдарё вилояти божхона бошқармаси

 8) Кумушга ўхшаш оқ рангли металдан ясалган 1 (бир) дона кулон, оғирлиги 2.33 грамм аёллар заргарлик буюмларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.02.2018 йилдаги ПҚ-3512-сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.2018 йилдаги 463-сонли ва 16.10.2018 йилдаги 828-сонли қарорларида белгиланган меъёр талабларини бузган холда Ўзбекистонга олиб кираётганлиги аниқланди.

          Хозирда холат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар гурухи

Report Page