Диққат: «Ўлим хавфини ошириши мумкин» — Ўзбекистонда гидроксихлорохин даволаш протоколидан чиқарилди

Диққат: «Ўлим хавфини ошириши мумкин» — Ўзбекистонда гидроксихлорохин даволаш протоколидан чиқарилди

@Sirdaryo
Фото: "Халқ Сўзи Online"

"Халқ Сўзи Online"нинг ёзишича, «Тез ёрдам» кўрсатувида Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси вакили Клара Ёдгорова гидроксихлорохин дорисининг зарари ҳақида гапирди: «Пандемия аввалида коронавирусни даволаш учун аниқ дори воситаси йўқ эди. Шунда хлорохин, гидроксихлорохин, азитромитсин кабиларни қўллаш бошланди.

Ўрганишлар натижасида олимлар бу дориларнинг нафақат самара бермаслиги, балки беморларда ўлим хавфини ошириши мумкинлигини аниқлашди.

Ўзбекистонда 13 июль куни Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи билан тасдиқланиб, чоп этилган қўлланмада гидроксихлорохин олиб ташланган.

Кўрсатувда гидроксихлорохин охирги даволаш қўлланмасидан чиқариб ташланган бўлсада, уйда даволанаётган беморларга тарқатилиши кутилаётган дорилар тўпламига киритилганича қолаётгани айтилди.

Клара Ёдгорова:

«Ўзбекистондаги барча тиббиёт муассасалари — ССВ тизимидаги шифохоналар ҳам, хусусий шифохоналар ҳам охирги тасдиқланган даволаш қўлланмасига риоя қилган ҳолда иш кўриши шарт.

Ўйлайманки, республика махсус комиссияси янги қўлланмага асосланган ҳолда бепул тарқатиладиган дорилар тўпламини қайта кўриб чиқиб, бу дорини тарқатишни тўхтатади».

Report Page