Ўзбекистонда «Тарлон» номли енгил зирҳли автомобиль ишлаб чиқариш бошланди (фото)

Ўзбекистонда «Тарлон» номли енгил зирҳли автомобиль ишлаб чиқариш бошланди (фото)

@Sirdaryo
Фото: «Дарё»

Ўзбекистон Мудофаа саноати давлат қўмитаси мамлакатнинг махсус ускуналарини ишлаб чиқариш бўйича етакчи корхоналаридан бири «Кран ва махсус техникалар» МЧЖ билан ҳамкорликда «Тарлон» (4х4) русумли енгил зирҳли автомобилнинг (ЕЗА) тажриба намунасини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди, дейилади «Дарё» хабарида.

Маълум қилинишича, ўқлар ва портлашлардан ҳимоя қилувчи ЕЗА шахсий таркибни ташиш, уларни жанг майдонида ўқ-дори ва портловчи моддалардан ҳимоя қилиш, хавфли ҳудудларда махсус вазифаларни бажариш, мобил гуруҳлар ва блокпостларга оловли мадад бериш, қўшинларни ва автотранспорт колонналарини ҳимоя қилиш, жанговар патруллик ва бошқа жанговар вазифаларни бажариш учун мўлжалланган.

Фото: «Дарё»
Фото: «Дарё»

Таъкидланишича, ўзининг техник ва жанговар хусусиятларига кўра «Тарлон» етакчи хорижий давлатларнинг шу туркумдаги енгил зирҳли автомобиллардан асло қолишмайди.

Фото: «Дарё»
Фото: «Дарё»
Фото: «Дарё»
Фото: «Дарё»
Фото: «Дарё»

Аввалроқ Ўзбекистонда 2020 йилда ўқотар қуроллар учун янги турдаги патронлар ишлаб чиқариш бошлангани тўғрисида хабар берилганди.

Report Page