Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган танловда Ширин шаҳар мактаб ўқувчиси фахрли ўринни қўлга киритди

Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган танловда Ширин шаҳар мактаб ўқувчиси фахрли ўринни қўлга киритди

@Sirdaryo
Фото: Ширин шаҳар ХТБ

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиг томонидан "Ижодкор болалар'' республика расмлар танлови ташкил этилган эди. Ушбу танловда барча вилоятлардан жами 47 минг нафар ўқувчилар ўз ижод намуналари билан иштирок этишган. Шулардан 17 та энг сара ижодий ишлар танлаб олиниб, номинациялар бўйича муаллифлар ғолибликни қўлга киритишди. Шулар қатори Сирдарё вилояти Ширин шаҳар 2-умумтаълим мактабининг 5-синф ўқувчиси Абдувоитова Райҳона ҳам ғолибликни қўлга киритган.

Ушбу натижа билан ўқувчимиз ҳамда унинг устозларини табриклаймиз!

Ширин шаҳар халқ таълими бўлими

Report Page