ОТМга кириш имтиҳони сентябрда ўтказилиши мумкин – ДТМ

ОТМга кириш имтиҳони сентябрда ўтказилиши мумкин – ДТМ

@Sirdaryo
Фото: "Халқ Сўзи Online"

ДТМ бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов бу йилги кириш имтиҳонлари ҳақида маълумот берди.

«Имтиҳонни кейинга кўчириш бўйича таклиф берилган. Карантин чекловлари қачон бекор қилинса, тест синови ўшанда ўтказилади. Агар 15 августда бекор қилинса, 15 августдан кейин, 1 сентябрда бекор қилинса, 1 сентябрдан кейин ўтказилади.

Имтиҳонлар ўтказиладиган жойлар ҳали тасдиқланмаган. Тасдиқлангандан кейин маълум қиламиз. Стационарга айлантирилган павильонда имтиҳон ўтказилмайди.

Тест синовлари учун танланган жойлар катта сиғимли иншоот бўлиши аниқ», - деди Ражабов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ энг ёш абитуриент 13 ёш, энг ёши катта талабгор эса 95 ёшда эканлиги тўғрисида хабар берилганди.

Report Page