ҲОМИЙЛИК ХАЙРИЯЛАРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИ ҚАЙТА ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

ҲОМИЙЛИК ХАЙРИЯЛАРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИ ҚАЙТА ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

@hokimiyatpress

Сирдарё вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасида жамоатчилик асосида “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази” иш фаолиятини қайта бошлади.

⚡️ Бугундан бошлаб вилоятимизда 1197 қисқа рақамли Ҳомийлик ёрдамларини мувофиқлаштирувчи марказ ишга тушди. 

Бу ҳақида Сирдарё вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Мазкур мувофиқлаштирувчи марказ орқали пандемия шароитида аҳолининг эҳтиёжманд қатламига кундалик зарур маҳсулотлар етказиб берилади.

⚠️ Ҳурматли юртдошлар, бугунги кунда коронавирус тарқалишининг олдини олиш, карантин талабларига сўзсиз риоя қилиш ва фақат зарурат бўлгандагина кўчага чиқиш кераклигини унутманг!

Биз биргаликда бир кучмиз ва бу хасталикни албатта енгамиз!

Report Page