Ўзбекистонда долларнинг расмий курсида сезиларли ўзгариш кузатилди, 8600 лик "довон" забт этилди

Ўзбекистонда долларнинг расмий курсида сезиларли ўзгариш кузатилди, 8600 лик "довон" забт этилди

@Sirdaryo
Фото: Халқ Сўзи Online

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2019 йил 23 июлдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади. Бу ҳақда "Халқ Сўзи Online" хабар бермоқда.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 40 сўм 1 тийинга қимматлашиб, 8624 сўм 51 тийинга етган.

Евро курси эса 2 сўм 83 тийинга қимматлашиб, 9676 сўм 70 тийинни ташкил этмоқда.

Бир Россия рубли эса 58 тийинга қимматлашиб, 136 сўм 92 тийинга етган. 1 Буюк Британия фунт стерлинги 12 сўм 65 тийинга арзонлашиб, 10 780 сўм, 64 тийинни ташкил қилмоқда.

Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Report Page