Долзарб савол: Иммунитетни қандай ошириш мумкин?

Долзарб савол: Иммунитетни қандай ошириш мумкин?

@Sirdaryo
Фото: "Koronavirus Info" канали

Мазкур саволга Тошкент врачлар малакасини ошириш институти УАШ малакасини ошириш кафедраси доценти Дилфуза Ҳасанова жавоб берди, дейилади "Koronavirus Info" канали хабарида:

➖ Инсон иммунитети кўп омилларга боғлиқ. Авваламбор бу — инсоннинг жисмоний ва руҳий саломатлиги, яшаш тарзи, яшаётган муҳитига ҳам боғлиқ. Хусусан, инсон қаршилик кучларининг сусайишига интоксикация, турли захарланишлар, ҳаддан ташқари чарчаш, оч қолиш, нотўғри овқатланиш, стресс холатлари, касал юқишидан хавотирга тушиш ва қўрқиш, аввалдан кўп ва тез-тез турли касалликларга чалиниш, зарарли одатлар олиб келиши мумкин.

Қондаги оқ таначалар ёки лимфоцитларнинг кескин камайиб кетиши — инсон иммун тизимининг сусайганини кўрсатади. 

Иммунитетни кўтариш учун соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, зарарли одатлардан воз кечиш, ўз вақтида ва тўғри овқатланиш, маҳсулотлар орасида етарли даражада оқсил, углевод, витамин ва минералларнинг бўлиши муҳим.

Report Page