Вилоят прокурори 2-сектор раҳбарининг навбатдаги сайёр қабули Ховос шаҳарчасида бўлиб ўтди.
@SirdaryoВилоят прокурори 2-сектор раҳбари Машарипов Равшан Ражаббоевичнинг 2019 йил 19 июль куни Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги "Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4102-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ховос тумани, Ховос шаҳарчаси, Маданият саройида сайёр қабули бўлиб ўтди.
Сайёр қабулда 85 нафар фуқаролар иштирок этиб, 34 нафарининг муаммолари эшитилди.
Ушбу мурожаатлари эшитилган 34 нафар фуқаролардан 19 нафарини муаммоси жойида ижобий ҳал этилиб, 4 нафарига тушунтириш берилди ва 11 нафарининг ёзма равишда аризалари олиниб, назоратга олинган ҳолда ўрганилмоқда.
Масалан, фуқаро Э.Бобобекова, У.Рахматуллаев, Қ.Юсуфбеков, М.Бабажановаларга ногиронлик аравачалари топширилган бўлса, Г.Файзуллаева, Қ.Рахматуллаев, С.Абдуназаровларга хассалар, Ф.Мамадаминовага ортопедик башмачоқ учун талон, И.Бегалиев ва О.Жўраевларга мураккаб ортопедик пойафзал учун талонлар топширилди.
Вилоят прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот тармоғи