Сирдарёда йилқичилик ва от спорти ривожлантирилади

Сирдарёда йилқичилик ва от спорти ривожлантирилади

@Sirdaryo
Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қарор Ховос туманида йилқичилик ва от спортини ривожлантириш учун амалий ишларга асос бўлмоқда.

Янги бино кўриниши

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2019 йил 19 августда қабул қилинган 690-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ховос тумани Ховособод махалласи ҳудудида самарасиз ва фойдаланилмаётган ер майдонларида йилқичилик ва от спортини ривожлантириш мақсадида янгиланган лойиҳалар асосида қурилиш ишлари бошлаб юборилди.

Бино кўриниши

Ушбу бино от спортига қизиқувчи ёшларимизни ушбу спорт турига тайёрлашга тўлиқ мослашган бўлиб замонавий технологиялар билан жихозланади. Ушбу яратилаётган кенг имкониятлар туманимиз ёшлари орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга қаратилган.

Ховос тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page