Пандемия даврида Ширин шаҳрида зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиш бўйича Самарқанддан етарли миқдорда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари олиб келинмоқда

Пандемия даврида Ширин шаҳрида зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиш бўйича Самарқанддан етарли миқдорда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари олиб келинмоқда

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Коронавирус пандемияси даврида аҳоли учун зарур турдаги озиқ-овқат маҳсулотлар захирасини яратиш ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳукуматимиз томонидан зарурий чоралар кўриб келинмоқда.

Хусусан, Сирдарё вилояти Ширин шаҳар аҳолиси учун зарур турдаги озиқ-овқат маҳсулотлар захирасини яратиш мақсадида шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан Самарқанд вилояти Булунғур тумани "А.Навоий" жамоа хўжалигида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича фаолият юритиб келаётган фермер ҳўжаликларидан Ширин шаҳрига жами 50 тонна картошка, 50 тонна сабзи ва 100 тонна пиёз етказиб бериш бўйича "Ширин томорқа хизмати" МЧЖ билан ўзаро келишувга эришилди ва шартнома имзоланди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги

Айни вақтда дастлабки маҳсулотларни йиғиш ва етказиб бериш бўйича амалий ишлар бошланди.

Ширин шаҳрида мазкур озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлаштирилган нархларда ярмаркалар ташкил қилган ҳолда сотилиши бўйича зарурий чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Пандемия даврида бундан ташқари бошқа турдаги зарурий озиқ-овқат маҳсулотлар захирасини яратиш бўйича ҳам тизимли равишда амалий ишлар олиб борилмоқда.

Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page