Сурхондарёда аёл ўз отасини пичоқлаб қўйди

Сурхондарёда аёл ўз отасини пичоқлаб қўйди

@Sirdaryo
Фото: ИИВ

2019 йил 9 июль куни соат 20:30ларда Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида яшовчи 26 ёшли Ш.М. исмли аёл уйида ўзаро жанжал оқибатида маст ҳолда бўлган отаси 50 ёшли Ш.Ю.га пичоқ билан жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, натижада Ш.Ю. касалхонага ётқизилиб, Ш.М. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Report Page