Карантин талабларини бузган фуқаролар мукофотланмайди...

Карантин талабларини бузган фуқаролар мукофотланмайди...

@hokimiyatpress
Хаммамизга маълумки "Карантин" талаблари кучайтирилди. Ушбу карантин даврида автомашиналарни харкатланиши бўйича республика махсус комиссиясининг 08.07.2020 йилдаги 34-сонли баёнотига асосан автомашинада харакатланиши юзасидан мажбурий талаблар белгиланди.

Ушбу талабларни бажарилиши учун туман ва шаҳарларда блок постлар ўрнатилиб, вилоят ИИБ, Миллий гавардия Сирдарё вилоят бошқармаси, давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармасидан ходимлар кечаю-кундуз хизмат олиб боришмоқда.

Лекин шунага қарамасдан карантин талабларига беписанд қараб, белгиланган талабларни бажармаган фуқаролар кўплаб учрамоқда. 2020 йилнинг 10 июлидан шу кунга қадар автомашинада харакатланиш бўйича талабларни бажармаган 200 дан ортиқ жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг
54-моддаси 2-қисми билан маьмурий баённомалар расмийлаштирилиб, автомашиналар жарима майдончасига қўйилди.

Ушбу шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баробари яьни 4.460.000 сўмдан 30 баробари яьни 6 690 000 минг сўмгача маъмурий баённомалар расмийлаштириди. Ушбу фуқароларга 800 миллион сўмдан ортиқ жарима суммаси белгиланди.

Азиз фуқаролар мақсадимиз жазолаш ёки жарима солиш эмас балки карантин талабларига риоя қилинишини таьминлаш ҳамда ахолини коронавирус инфекцияси билан касалланишини олдини олиш ва инфекция занжирини узишдир.

Сирдарё вилояти Давлат санитария-эпидемиология назорат бошқармаси асосиз биронта фуқароларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилмайди. Конунда белгиланган тартибда хар бир фуқарога жазо муқаррар...

 Карантин талабларини бузган фуқаролар хеч қачон мукофотланмайди.

Report Page