Модернизация жараёнида "Сирдарё ИЭС" АЖ ёшларининг ўрни ва ташаббускорлиги

Модернизация жараёнида "Сирдарё ИЭС" АЖ ёшларининг ўрни ва ташаббускорлиги

@Sirdaryo
Фото: "Сирдарё ИЭС" АЖ

"Сирдарё ИЭС" АЖ корхонасида “Устоз-шогирд” анъанасига мувофиқ етук мутахассислар билан биргаликда кўплаб ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Бугунги кунда корхонада 507 нафар 30 ёшгача бўлган ёшлар меҳнат қилишмоқда. Шулардан 212 нафарини ёш хотин-қизлар ташкил этади. Корхонамизда ишлаётган ёшлар ҳам ўз билими ва кўникмаларини Ватан равнақи, унинг порлоқ келажаги учун сарфлашга, фидокорона ҳизмат қилишга бел боғлашган. Ҳозирда корхонамизда модернизация ишлари ҳам россиялик ҳамкорлар билан биргаликда жадал суръатларда амалга оширилиб келинмоқда. Ушбу масъулиятли ишларда ҳам албатта корхонамиз ёшларини кўришимиз мумкин. 

Корхонада ўз касбининг моҳир устаси ва фидойиси бўлган ёшлар талайгина. Бугунги пандемия даврида ҳам, карантин қоидаларига амал қилган ҳолда, корхона ёшлари жонажон Ватанимиз ва олижаноб ҳалқимизни, узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш учун тун-у кун ҳизматдалар. 

Бугунги кунда ёшларга яратилган шароитлар, қулайликлар ва эътибор, айниқса, бугунги даврда жуда юксак даражага кўтарилган. Ёш кадрларнинг муносиб раҳбар сифатида кўрилиши бу юртимизда ёшларга бўлган эътиборнинг яққол мисолидир.

Фото: "Сирдарё ИЭС" АЖ

Ҳақиқатан ҳам, бугун қай жабҳада меҳнат қилсак-да ёш маълакали, билимли ва иновацион ғояларга эга мутахассисларни кўришимиз мумкин. Эртанги янги Ўзбекистонни ҳам айнан шундай ёшларимизга ишонамиз ва таянамиз ҳам. Бугунги ёшларимизни, жамиятимизнинг ҳал қилувчи кучи деб биламиз.

Юртбошимиз айтганларидек, “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” Ўзбекистонимизнинг мана шундай ёруғ ва фаровон истиқболини бунёд этишдек масъулиятли вазифани ким ўз зиммасига олади? Албатта, ёшлар ва ёш етук мутахассислар.

Замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган, мустақил фикрлайдиган, доимо эл-юрт тақдирига дахлдорлик туйғуси билан яшайдиган ёшларимиз ҳар жабҳада жумладан, "Сирдарё ИЭС" АЖ корхонасида олиб борилаётган модернизация ишларида ҳам жуда фаол.

Машаққатли ва шарафли касблари, фидокорона меҳнатлари билан ҳизмат қилаётган корхонамиз ёш, етук, малакали мутахассисларимизнинг асл мақсади, эртанги янги Ўзбекистонни қуришда ўзларининг ўрни ва изланишларини давом эттириш ҳамда жонажон ҳалқимизни узлуксиз электр энергияси билан таъминлашдан иборат.

"Сирдарё ИЭС" АЖ ёшлар етакчиси

Report Page