Сайхунобод туманида коронавирус инфекциясини аниқлаш мақсадида мавсумий усталардан (ишчилардан) анализлар олинмоқда

Сайхунобод туманида коронавирус инфекциясини аниқлаш мақсадида мавсумий усталардан (ишчилардан) анализлар олинмоқда

@Sirdaryo
Фото: Сайхунобод тумани ҳокимлиги

Республикамизда карантин қоидалари кучайтирилгандан сўнг, коронавирус пандемиясини олдини олиш борасидаги қилинаётган ишлар сезирарли даражада кучайтирилди.

Жумладан, Сайхунобод туманида ҳам коронавирус инфекциясини олдини олиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Шу ўринда туманимизнииг барча ҳудудларида дезинфекциялаш ишлари жадал суратларда амалга оширилмоқда.

Фото: Сайхунобод тумани ҳокимлиги

Ижтимоий объектларда, кўчаларда ва аҳоли яшаш пунктлари, аниқроқ қилиб айтганда бирламчи коронавирус ташхиси қўйилган фуқаролар яшаш жойлари узлуксиз равишда дизенфекция қилинмоқда. Ундан ташқари коронавирус инфекциясини аниқлаш мақсадида мавсумий усталардан (ишчилардан) анализлар олинмоқда.

Фото: Сайхунобод тумани ҳокимлиги

Қилинаётган ишларнинг барчаси туманимиз аҳолисининг соғлиғини сақлашга қаратилган бўлиб, ушбу ишларга туман ҳокимлиги, туман соғлиқни сақлаш, туман СЭОМ, туман ФВВ ва туман ИИБлари сафарбар қилинган.

Фото: Сайхунобод тумани ҳокимлиги

Азиз фуқаролар!

Ушбу касалликни оиламизга, маҳалламизга, туманимизга кириб келишини олдини олайлик! Огоҳ бўлайлик! Зеро огоҳлик давр талабидир.

Сайхунобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page