Коронавируснинг яширин даври қанча?

Коронавируснинг яширин даври қанча?

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Мазкур саволга коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов томонидан жавоб берилган:

Коронавируснинг инкубацион даври ўртача 7 кунни ташкил қилади. Инкубацион давр 2 кундан 12 кунгача чўзилиши ҳам мумкин. Яъни бу даврда касаллик ўз симптомларини сездирмайди.

Энг ёмони, бу вақтда вирус ташувчи киши ўзининг хасталанганини билмаган ҳолда мулоқотга киришган бошқа кишига юқтириши мумкин. Шунингдек, мазкур даврда ҳеч қандай тепловизор касаллик мавжудлигини аниқлашга қодир эмас.

Report Page