Мирзаобод туманида тадбиркорликни ривожлантириш борасида молия бўлими томонидан олиб борилаётган ишлар салмоғи ортиб бормоқда

Мирзаобод туманида тадбиркорликни ривожлантириш борасида молия бўлими томонидан олиб борилаётган ишлар салмоғи ортиб бормоқда

@Sirdaryo
Мирзаобод туман хокимлиги

Тадбиркорликни ривожлантириш учун Мирзаобод туман молия бўлими томонидан 2020 йилда амалга оширилган ишлари тўғрисида

Вазирлар Махкамасининг 2020йил 9 январдаги №-02/1-248-сонли кўрсатмасига асосан махаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ва ижрочи ташкилотлар манбалари ҳисобидан “Тадбиркорлик фаолияти асослари” мавзусида тарқатма материаллар тайёрлаш, нашрдан чиқариш ва аҳоли ўртасида тарқатилишини ташкиллаштириш, тадбиркорлик соҳасида қабул қилинган меъёрий-хуқуқий хужжатларининг мазмун мохияти хамда тадбиркорликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан ўқув семинарларни ташкил этиш вазифалари белгилаб берилган.

Мирзаобод туман хокимлиги

Ушбу вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида туманда кенг кўламда ишлар олиб борилмоқда, жумладан жорий йилнинг 16 январ куни туман ҳокимлиги мажлислар залида тадбиркорлар билан, солиқ кодексининг янги таҳрири бўйича киритилган ўзгаришлар тўғрисида семинар ташкил этилди. Семинарда 100 дан ортиқ тадбиркорлар иштирок этишди ва ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар, семинарда тадбиркорларга “Тадбиркорлик асослари” мавзусида брашюра, буклет ва флаерлар тарқатилди.

Мирзаобод туман хокимлиги

Бундан ташқари тадбиркорлик асослари ва солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар хамда янги иш ўринлари яратиш тўғрисида 2020 йил январ ойида тумандаги ёш тадбиркорлар ва тадбиркорлик истаги бўлган фуқароларга 4-сектор рахбари, ёшлар иттифоқи раиси иштирокида семинар ўтказилди. Бугунги кунда туманда ташкил қилинган ишчи гурух томонидан МФЙлар кесимида уйма уй юриб тадбиркорлик фаолияти асослари бўйича ахоли ўртасида услубий ва кўрсатма қўлланмалари яни 300 дона брашюра, 550 дона буклет, 550 дона флаер ҳамда бошқа материаллар тарқатилганлигини маълум қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликга жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора тадбирлари тўрисида”ги ПҚ-4231-сонли қарори ижроси бўйича 01.07.2020 йил ҳолатига жами 221 нафар оилаларга 7,7 млрд сўм кредит маблағлари оилавий тадбиркорликни турли хил йўналишлари бўйича ажратилди.

Мирзаобод туман хокимлиги

Кам таъминланган оилаларнинг аҳоли томорқасига кўчатлар экишни таъминлаш мақсадида туман маҳаллий бюджети қўшимча манбали ҳисобидан 2020 йил 1-чорагида 22,0 млн сўм маблағлар ажратилди, ажратилган маблағлар ҳисобидан 1000 та мевали дарахтлар кўчатлари, 51 200 та сабзовот ва полиз кўчатлари ҳамда 31 кг сабзовот ва полиз уруғлари олиниб, туман молия бўлими ҳодимлари томонидан эхтиёжманд ва кам таъминланган оилаларга тарқатилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 16 майдаги 02/1-745-сон билан Қорақолпоғистон Республикаси ва вилоятларининг шаҳар ва туманларида тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни камайтириш бўйича амалга ошириладиган ишлар режаси тастиқланган. Мазкур иш режаларнинг 13-бандига мувофиқ, Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар хокимликлари, шаҳар туман хокимликлари ва вазирлик идораларига ишсиз ёшларни бандлигини таъминлаш мақсадида, туман захирасидаги ер майдонларидан “Ҳар бир ёшга-50 сотих” лойихаси доирасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун ерларни ажратиб бериш ҳамда экин майдонларини суғориш учун тик қудуқ қазиш ишларига талаб этиладиган маблағларни ажратиш вазифаси топширилган бўлиб, мазкур топшириқларни ижросини таъминлаш мақсадида Мирзаобод туманида қуйидаги ишлар амалга оширилди. Жумладан туман хокимининг 2020 йил 7 апрелдаги 204-сонли қарорига мувофиқ Беруний СИУ худудидан бир гуруҳ ишсиз ёшлар учун 27.5 га ва 23 апрелдаги 230-сонли қарорига асосан Й.Охунбобоев СИУ худудидан бир гуруҳ ишсиз ёшларга 9.2 га ер майдонлари ажратиб берилди. Ажратилган ер майдонлари худудлардаги ишсиз ёшларнинг 151 нафарига бўлиб берилиб, мева сабзавот ва полиз экинлари экилиб ёшларни иш билан бандлиги таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.Қўчқоровнинг 2019 йил 26 майдаги № 02G1-1862-сонли кўрсатма хатларини асослантирган холда туман ҳокимнинг 2020 йил 18 июндаги 39-F сонли фармойиши билан аҳоли томорқа майдонларини суғориш таъминоти муаммоли ҳудудларда артезиан қудуқларини қазиш ва коллектор ариқларини тозалаш ишларини амалга ошириш мақсадида туман ҳокимликлари маҳаллий бюджетининг даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми, ҳисобидан суғориш таъминоти муаммоли бўлган аҳоли яшаш ҳудудларига 2 дона сув тортиш (насос) ускуналари ҳарид қилиш учун туманда 30,0 млн сўм маблағ ажратилди.

Мирзаобод хокимининг 2020 йил 2 июндаги № 349-сонли қарорига асосан туманида такрорий экин экиш бўйича ҳудудда ягона ғалла етиштирувчи “Мирзаобод универсал траде класстер” МЧЖ кластер фермер хўжалигининг 2000,0 гектар ғалладан бўшаган майдонидан мавжуд 2000,0 гектар такрорий экин экиш учун ер майдони ажратилди. Ҳозирги кунда такрорий экин экишга хоҳиши бўлган эхтиёжманд ва кам таъминланган оилалар сони 27 тани ташкил этади ва уларнинг хар бирига 0,5 га ер майдонидан жами 13,5 га ер майдони экин экиш учун бўлиб берилди.

Ҳар бир фуқароларга лойиҳа бўйича туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан иссиқхоналар қурилиши мақсадида 313 нафар фуқаролар учун жами 1014,9 млн сўм маблағлар ажратилди.


Мирзаобод туман хокимлиги Матбуот хизмати

Report Page