Сирдарёда "ISUZU" машинасида ёнғин келиб чиқди

Сирдарёда "ISUZU" машинасида ёнғин келиб чиқди

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ

2020 йил 21 июл куни соат 04:30 ларда Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ҳудудидан ўтган М-39 йўлининг Термез-Тошкент йўналиши 920 км.да хайдовчи А.Ж. ўз бошқарувидаги "ISUZU" автомашинасини бошқариб келиб йўлнинг қарама қарши томонидаги транспорт воситасининг узоқни ёртувчи чироқлари ёруғлиги кўзини қамаштирганлиги оқибатида йўл четида тўхтаб турган Б.Б. бошқарувидаги Камаз 53212 русумли автомашинасининг тиркамасининг орқасига бориб урилган.

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ

Натижада "ISUZU" автомашинаси йўловчиси С.П. "чап ўмров суяги синиши" ташхиси билан тан жарохати олиб шифохонага ётқизилган.

Шу ўринда, Йўл ҳаракати қоидаларининг 135 бандида "Кўзи қамашган ҳайдовчи авария ишораларини ёқиши, ҳаракатланиш бўлагини ўзгартирмасдан тезликни камайтириши ва тўхташи керак." деб белгилаб қўйилганлигини маълум қиламиз.

Зеро, "Йўл қоидаси--умр фойдаси" деб бекорга айтишмаган.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Report Page