Даволашлар стандарт, хизматлар белгиланган тартиб асосида кўрсатилмоқда

Даволашлар стандарт, хизматлар белгиланган тартиб асосида кўрсатилмоқда

@Sirdaryo
МУНОСАБАТ

“Facebook” ижтимоий тармоғидаги “Халқ назорати гуруҳи” томонидан “Гулистондаги юқумли касалликлар шифохонасида беморларга берилаётган овқатни сифатсизлиги, коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволаш жараёнида дориларни тугаб қолиши, беморларни тана ҳароратини тушириш учун Парацетамолдан фойдалангани” тўғрисида қолдирган постни ўқиб олдинига ҳайратда қолдим.

Наҳот, “Халқ назорати гуруҳи” томонидан қолдирилган ушбу фикрлар тўғри бўлса. Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ карантин чоралари кучайтирилган, касалликка чалинган ва гумон қилинган беморларни соғлом ҳаётга қайтариш, вирус таъсирини камайтириш мақсадида ўз ҳузур ҳаловатидан кечиб, тунни кунга улаб мижжа қоқмай хизмат қилаётган шифокорлар шу ишга қўл ўрса, жазим қилса.

Аммо, лекин ушбу масалага чуқурроқ ёндашиб, “Халқ назорати гуруҳи” томонидан қолдирилган пост юзасидан сўров ўтказдик. Сўров натижасига кўра ижтимоий тармоқда қолдирилган пост, постда билдирилган фикрлар ўз исботини топмади.

Чунки бунга бир талай сабаблар бор. Сирдарё вилоят юқумли касалликлар шифохонаси 9 июль 2020 йилдан Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг “Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекциясининг аҳоли ўртасида кескин кўпайиши ва кўплаб асоратларга олиб келиб, ўлим ҳолатларига сабаб бўлаётганини инобатга олган ҳолда, вилоятдаги эпидемиологик вазият барқарор бўлганга қадар коронавирус инфекцияси (COVID-19) билан касалланган беморларни вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилишини ташкил этиш тўғрисидаги” кўрсатма хати асосида “COVID-19” инфекциясига чалинган беморларни алоҳидалаш, текширувлардан ўтказиш ва даволаш” ишлари бўйича 10 июль 2020 йилдан ўз иш фаолиятини бошлаганди. Шу ўтган қисқа вақт мобайнида коронавирус ташхиси билан 127 нафар бемор ётқизилиб, 47 нафари соғломлаштирилиб уйга кузатилди. Қолган беморларга эса белгиланган стандартлар асосида хизмат кўрсатилмоқда. Дори-дармон масаласида эса ҳеч қанақа муаммолар мавжуд эмас. Парацетамол масаласига келадиган бўлсак ушбу дори воситаси белгиланган даволаш стандартига киритилган. У нафақат бемор ҳароратини тушириб қолмай, қонни ивишини сусайтириб беради. Касалликни энг асоратлари бўлган юрак-қон томир касалликлари, инфаркт, инсульт касалликларини олдини олиш учун қўлланилаётган бўлса, беморларга берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари шифохонада тайёрланмайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10 январь 2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббиёт ташкилотларини молиялаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 19-сонли Қарорига асосан беморларга берилиши лозим бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари авукцорин усулида “Бунёдкор Гўшт-Сут Савдо” Инвест масъулияти чекланган жамият томонидан беморларга етказиб бериляпти.

Хулоса ўрнида айтганда, ҳозирги шундай оғир вазиятда шифокорларга ҳам осон бўлмаяпти. Улар меҳнати туфайли коронавирус инфекцияси билан касалланган ва оғир бир аҳволга тушиб қолаётган беморларимиз оёққа туряпти. Ижтимоий тармоқларда ҳар хил “FAKE” хабарларни беришдан олдин, кўтараётган масаланинг моҳиятга ва унинг аҳамиятига эътибор қаратиб шундан сўнг кенг халқ аудиторияси ҳукмига ҳавола қилса менимча мақсадга мувофиқ бўларди. Кўрмай, билмай, аниқ бир фактга таянмай изоҳ қолдириб бўлмайди. Ахир коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш стандарт, хизматлар белгиланган тартиб асосида ўтказилаётган бўлса.

Ғулом ПРИМОВ,

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

Report Page